«Азаттык» радиоси Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида оилавий зўравонликка дучор бўлган 29 ёшли аёл Жалолобод шаҳридаги «Каниет» кризис марказига жойлаштирилганини маълум қилди.
Марказнинг етакчиси Гулмайрам Аттокурова «Азаттык»қа аёл эридан ва қайнонаси томонидан зравонликка учраб, 29-мартда Сузоқ ҳудудий касалхонасига қўшниларининг ёрдами билан ётқизилагнини айтган. УНинг айтишича, у марказга 8-майда келган, соғлиги яхши бўлмагани учун даволанишни давом эттирмоқда.
«У турмуш ўртоғи ва қайнонаси томонидан қаттиқ зулм кўриб, калтак еганини айтмоқда. Биз унга қўлдан келганича маънавий ва ҳуқуқий томондан ёрдам бермоқдамиз», — деган Аттокурова.
Жалолобод вилоят ИИБиннг матбуот котиби Нурдин Жээнтаев «Клооп»га мазкур маълумотни тасдиқлади.
Унинг айтишича, 29-апрель куни 29 ёшдаги келин Сузоқ туман ИИБига бир кун аввал турмуш ўртоғи ҳақоратли сўзлар билан сўкиб, қўл кўтариб, танасига жароҳат етказганини билдирган. Шундан кейин жабрланувчи ҳудудий касалхонанинг синиқ-жароҳатлар бўлимида даволаниб чиққан.
Воқеа Қилмишлар бўйича кодекснинг «Оиладаги зўравонлик» моддаси билан қайд этилиб, судгача тергов иши очилди. Шунингдек Жээнтаев, вилоятда оилавий зўравонлик фактлари карантин киргизилгандан бери ўсганини қўшимча қилди.
Бир ой аввал мазкур вилоятнинг Кербен шаҳрида 35 ёшдаги аёл вафот этган. Унинг ўлими бўйича гумондор қатори қайн укаси қўлга олинган.
Мамлакатда пандемия шартида оиладаги низолар кўпайиб, йил бошидан бери зўравонлик фактлари 65 фоизга ўсган. Бундай ҳолатда зўравонликнинг қандай олдини олиш кераклиги бўйича «Клооп» махсус баҳс уюштирган.