Бишкек мэрияси: Кўчада юз ниқобисиз юрган фуқароларга жарима солинмайди 

60

Бишкекнинг вице-мэри Татьяна Кузнецова фуқароларга тиббий ниқоб тақмай юргани учун ҳеч қандай жарималар солинмаслигини айтди. 

Кузнецова ҳуқуқий томонларгагина жарима солинади деб тушунтириб берди. У бу ҳақда Бишкек шаҳар кенгашининг 19-майдаги йиғинида депутатларнинг саволларига жавоб берар экан айтди. 

«Ўрин жойнинг ичида санитар қоидаларини сақламаётган ҳуқуқий томонлар учун жарима бор. Агар шаҳарда очиқ ҳавода юз ниқоби тақмаслик бўйича гап бўлаётган бўлса, унда бундай жарималар йўқ», — деб тушунтирди Кузнецова.

Бишкек шаҳрининг мэри Азиз Суракматов 11-майда ўтган брифингдф тиббий ниқоб тақинмай юрганларнинг барига баробар 1 минг сомдан 5 минг сомгача жарима солинишини билдирган эди. 

Бу билдирувдан кейин депутатлар юз ниқобисиз юрганларга жарима соли бўйича ҳукумат билан тортишиб кетган. Депутат Дастан Бекешев ФҲ режими олингандан кейин фуқаролар учун киргизилган янги чекловлар бўйича ҳукуматни танқидга олган. 

Унинг айтишича, кўплаб чекловларга сабаб бўлган коронавируснинг вазияти фуқаролар учун жуда қимматга тушмоқда ҳамда юз ниқоби йўқлиги учун жарима ҳам кам пул эмас. У тиббий ниқоб олиш қиммат, чунки уни доимо алмаштириб туриш зарурати борлиги айтган. 

Ҳукумат етакчиси Мухаммедкалий Абилгазиев ҳукумат «фуқаролар соғлиги учун қайғураётгани» сабаб шундай чораларни киргизган деб билдирган. 

Коронавирус пандемияси боис ҳукумат фуқаролардан юз ниқоби тақиб юришни талаб қилмоқда. Аммо Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг билдирувига кўра, тиббий ниқобни беморларгина тақиб юриши керак, очиқ ҳавода тиббий ниқоб тақиб юриш эса мажбурий эмас. Бундан ташқари, агар одам бир марта қўлланувчи юз ниқоб фойдаланиб юрса, унда у юз ниқобини бир кунда уч марта алмаштириш керак. 

19-майга келиб Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг 1 243 ҳолати қайд этилди, 898 бемор касалхонадан тузалиб чиқди. Стационарларда даволанишда 331 киши бор, уларнинг ичидан 5 бемор жонлантириш бўлимида. 

Муаллиф: Ислам Розиев