Депутат Тотоновнинг Россиядан келган укасида коронавирус аниқлангани тасдиқланди 

53

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 24.kg нашрига берган интервьюсида депутат Нурбек Тотоновнинг укаси  Айбек Тотоновда коронавирус аниқланганини билдирди.

Бунга қадар 16-майда Россиядан келган ҳайдовчилардан бири санитар қоидаларини диққатга олмай Жалолободга жўнаб кетгани ҳақида маълумот пайдо бўлган. Бу ҳайдовчи Айбек Тотонов бўлиб чиққан. 

«COVID-19 учун топширган экспресс таҳлилининг натижаси ижобий бўлиб турганда уни қўйиб юбориши мумкин эмас. Унинг биринчи таҳлили салбий бўлган. ПЧР диагностика ўтказилганда у юқтириб олгани маълум бўлиб, изоляцияга олинган», — деб таъкидлади вазирнинг ўринбосари.

Депутат Тотонов Kaktus.mediaга берган интервьюсида айтиб беришича, укаси Айбек Тотоновнинг Россиядан қайтиб келгандан кейин коронавирусга топширган тести терс бўлиб чиққан, шу сабабдан у юртига Жалолободга кетган. 

Парламентарий маълум қилишича, қайта топширилган тест ижобий натижа кўрсатган. Шундан кейин Айбек Тотонов Жалолобод вилоят касалхонасига етказилган. 

«Ҳозир у қайта таҳлил топширди, натижасини кутмоқда, ҳозирча унда ғеч қандай симтомлар йўқ», — деб билдирди депутат.

Шунингдек Тотонов укасининг таҳлилларини интернетга чиқиб кетганидан норози бўлди, чунки бу одамнинг шахсий маълумоти. 

«Агар у касал бўлиб қолган бўлса ҳам, унинг акаси депутат бўлгани учунгина одамнинг маълумотларини тарқатиш нотўғри», — деб билдирди у.

19-майга келиб Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг 1 243 ҳолати қайд этилди, 898 бемор касалхонадан шифо топиб чиқраилди. Стационарларда даволанишда 331 киши бор, уларнинг ичидан 5 бемор жонлантириш бўлимида.