Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра Қирғизистонда 19-майга келиб коронавируснинг янги 27 ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Уларнинг ичидан Норин вилоятида 11 киши — улардан саккиз нафар ички ишлар органлари ходимларини коронавируска чалинди.
Бишкек шаҳрида олти ва Ўш вилоятида олти, шунингдек коронавирус Россиядан келган тўрт фуқарода топилди — уларнинг уч нафари Соль-Илецкдан, бири Санкт-Петербургдан қайтган.
Шу билан короравирусни юқтириб олганларнинг сони 1243га етди — унинг 257 нафари тиббиёт ходими. Коронавирус юқтирган 14 фуқаро вафот этди, 898 бемор шифо топиб уйларига чиқарилган.
Регионлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд этилди — 330, уларнинг ичидан 14 бемор Санкт-Петербург шаҳридан келган фуқаро. Чуй вилоятида коронавируснинг 208 ҳолати қайд этилган, унинг ярми Соль-Илецк шаҳридан келган фуқаролардан аниқланди.
Ўш вилоятида – 195, Ўш шаҳрида – 124, Жалолобод вилоятида – 154, Баткен вилоятида – 25, Норин вилоятида – 194, Иссиқкўл вилоятида – 13 ҳолат. Талас вилоятида эса коронавирус юқтириш ҳолати аниқлангани йўқ.
Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 6164 кишинеи тузди — улар тиббий назоратга олинган.
Касалхоналарда 331 киши қолмоқда — уларнинг 12 нафари оғир аҳволда, беш нафари жонлантириш бўлимида. Мамлакат бўйича обсервацияларда 6164 киши ётибди. Бир сутка ичида 2211 таҳлил ўтказилди.