«Ҳозирги давр» нашри Россиянинг Оренбург вилоятидаги муҳожирлар лагерига бориб қайтди. У Қозоғистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган. Бунга қадар Қирғизистон маҳаллий Соль-Илецк шаҳридан 500 нафардан ортиқ қирғизистонликни автобуслар билан олиб кетиб юртига қайтарган. Уларнинг орасидаги 50дан ортиқ қирғизистонликда COVID-19 топилган.
Шунга қарамай Қирғизистон Соль-Илецкдан 500 нафардан ортиқ фуқаросини чиқариб кетгунга қадар Қозоғистон бошқа муҳожирлар учун ҳам юртига ўтиши учун коридор очади деган гаплар тарқаб кетган.
Шу сабабдан Оренбург вилоятига Россиянинг бутун ҳудудидан муҳожирлар, биргина қирғизистонликлар эмас, ўзбекистонлик муҳожирлар ҳам кела бошлаган. Уларнинг бари уйларига қайтишга умид қилишган.
Натижада вилоятда муҳожирлар кун кўраётган чодир лагерлари пайдо бўлган. Ўзбекистонлик муҳожирларнинг чодир шаҳарчалари қозоқ чегарасига яқин Оренбург, Бугуруслан ҳамда Маштакова назорат зтказиш пункитининг ёнида жойлашган. Қирғизларники эса Бузулук туманида кенг далада жойлашган — лагерда таҳминан 500 киши, уларнинг ичида хомиладор аёллар ва кичкина болалар бор.