Санкт-Петербургдан яна156 ватандош Қирғизистонга қайтиб келди 

322
Сурат: Республика штаби

Республика штабининг маълумотига кўра, 15-май куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан 156 қирғизистонлик қайтиб келди. Улар «Тез Джет» авиакомпанияси уюштириб берган чартер рейси орқали келган. 

Айни куни Туркиянинг Истамбул шаҳридан 330 қирғизистонлик қайтиб келган. Уларнинг бари обсервацияга олинган. Бугунги кунда Қирғизистон бўйича обсервацияга 2 146 киши олинди. 

Қоида бўйича, чат давлатлардан қайтиб келган фуқаролардан дарҳол коронавирус учун таҳлил олинади. Уларнинг бари уч кун давомида  карантин зонасига жойлаштирилади. Агарда қирғизистонликларнинг коронавирусга топширган таҳлилари терс натижа кўрсатиб, алоқада бўлганларнинг орасига кирмаса, улар уй карантинига чиқарилади. 

Чет ўлкадан келган фуқарода коронавирус аниқланадиган бўлса, у ғолда у одам шифокорлар назоратига олиниб, касалхонага ётқизилади. 

Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков 12-майдаги брифингда май ойида чет ўлкада юрган 1000 нафар қирғизистонликни юртига олиб келиш режалаштирилаётганини билдирган. Шунингдек дунёнинг 58 мамлакатидан 8 минг 712 қирғиз фуқароси Қирғизистоннинг хориждаги вакилликларига ватанга олиб кетишни илтимос қилиб мурожаат қилган.