Бир кадр билан: «Ак Кеме» отелидаги обсервация

344
Сурат: Республика штаби

Республика штаби Бишкекдаги «Ак Кеме» отелининг ва ундаги обсервацияда бўлаётган фуқароларнинг суратини эълон қилди. 

Қоида бўйича чет ўлкадан келаётган фуқаролардан коронавирусга нисбатан ПЧР анализлар олиниб, улар уч кун давомида карантин зонада бўлишади. 

«Агарда таҳлил терс бўлиб, одам алоқа қилганлар сафига кирмаса, унда у барча қоидаларни ва талабларни сақлаш шарти билан уй карантинига юборилади. Агарда уйда зарурий шароитлар йўқ бўлса, у ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги уни обсервацияларнинг бирига жойлаштиради», — деб билдиради штаб.

Агар одамда коронавирус топилса — у касалхонага жўнатилади. У билан алоқада бўлганлар эса обсервацияда қолади.

Турли отелларнинг ва ётоқхоналарнинг обсервацияларида ҳозирда 2000 нафардан ортиқ киши бор. Уларнинг сони чет давлатдан қайтиб келган қирғизистонликлар кўп бўлаётгани боис ортмоқда.