Қирғизистонда коронавируснинг янги 6 ҳолати қайд этилди — умумий 1117 ҳолат

330

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев Қирғизистонда 16-майга келиб коронавируснинг янги олти ҳолати қайд этилганини маълум қилди. 

COVID-19ни юқтириб олганларнинг уч нафари Бишкекда, Ўш шаҳрида, Баткен ва Ўш вилоятларида бир нафардан одамда коронавирус аниқланди. 

Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 1117га етди — унинг 248 нафари тиббиёт ходими. Ўпка касалидан жами 783 киши шифо топиб, ўн тўрт бемор вафот этди. 

Бишкек шаҳрида коронавирус кескин тарқалиб, бугунги кунда пойтахт касални юқтирганларнинг сони бўйича мамлакатда биринчи ўринда турибди — 305 ҳолат. Ўш вилоятида — 183, Ўш шаҳрида — 119, Жалолобод вилоятида — 153, Норин вилоятида — 163, Чуй вилоятида — 156, Баткен вилоятида — 25, Иссиқкўл вилоятида 13 киши касалга чалинди. 

Ҳозирда касалхоналарда 320 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан олти бемор оғир аҳволда — тўрт нафари жонлантириш бўлимида. Қирғизистон бўйича обсервацияга 2 146 киши олинди. 

Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 5 228ни туздию Охирги сутка ичида ўтказилган таҳлиллар сони  — 3334.