Баткенда ёш ўсмирларга қурол ўқталиб қўрқитган турғун ва унинг отаси қўлга олинди 

416
Сурат: Баткен вилоят ИИБи

Баткен вилоятининг Қадамжой туманининг Кўк-Тала қишлоғининг 27 ёшдаги турғуни ва унинг отаси қўлга олинди. Вилоят милициясидан у 10-майда тўрт ёш ўсмирга қурол ўқталиб таҳдид қилиб, оёқларига икки марта ўқ отганини билдиришди. Отаси эса қуролни рухсатсиз сақлагани аниқланган. 

Сурат: Баткен вилоят ИИБи

«Ёш ўсмирларнинг соғлигига зарар етмаган. Болаларни фикр келишмовчили сабаб қўрқитган. Яна бошқа тафсилотлар тергов давомида аниқланади», — деб тушунтирди «Клооп»га Баткен вилоят ИИБининг матбуот котиби Дамира Юсупова.

Бу иш бўйича терговгача суд иши бошланган. 

Қадамжой туман судининг санкцияси билан қўлга олинган турғуннинг уйига тинтув ўтказган вақтда унинг отаси рухсат қоғозларисиз ўқ отувчи қуролни ўз ихтиёри билан топшиган. 

Бундан ташқари араб алфавитида ёзилган китоблар ва дафтарлар, шунингдек қўрғошиндан ясалган совуқ қурол қатори ҳисобланувчи қўлга кийилувчи кастет олинган. 

Мазкур факт Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига «Қуролни, ўқ-дориларни ноқонуний сақлаш» моддаси билан қайд этилиб, тергов амаллари бошланди. Тинтув вақтида олинган қуролларга ва топилган китобларга экспертиза тайинланди. Ота-бола эса вақтинча ушлаб турилувчи ерга киргизилди. 

Баткен вилоят ИИБининг матбуот хизматининг маълумотида, тинтув вақтида ёш ўсмирларни қурол билан таҳдид қилган турғуннинг онаси милиционерларни сўкиб, таёғи билан бир неча марта урган. Унга нисабатан «Ҳукумат вакилини ҳаётга ва соғлиққа хавф келтирмаган зўравонликни қўлланаман деб таҳдид қилиш» моддаси билан судгача терговга олинди.