Норин шаҳрида коронавируснинг тарқалиши карантинга риоя қилинмаслигидан далолат беради — Боронов

440

Биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов Республика штабининг 15-майда ўтган йиғинида билдиришича, Норинда эпидемиологик вазият жиддийлигича қолмоқда. 

«Бу тартибнинг бўшлигидан, уй карантин талабларининг бажарилмаётганидан хабар беради, натижада айбсиз фуқаролар жабр кўрмоқда. Бунга мисол қатори COVID-19 дарди қайд этилган Норин шаҳар туғруқхонасини келтириш мумкин. Қатардаги фуқароларгина эмас, тиббиёт ходимлари ҳам уй карантиннинг талабларини тўлиқ бажариши шарт. Тегишли талабларни бажармаган фуқаролар жавобга тортили керак», — деди Боронов.

14-майда Норинда янги туққан саккиз аёл коронавирус инфекциясига чалингани маълум бўлган. Соғликни сақлаш вазирлиги у ерга вирус юқтиришнинг тафсилотларини ўрганувчи комиссия жўнатди. 

Норин вилояти — бу ҳудуда яшаётган аҳолининг сонига нисбатан беморлар билан алоқада бўлганларнинг сони кўп бўлаётгани қайд этилган ягона регион. Пандемия бошлангандан бери у ерда коронавирус юқтиришнинг 163 ҳолати қайд этилган. 

15-майга келиб, мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олганларнинг сони 1 111 кишига етди. Уларнинг ичидан 745 киши инфекциядан шифо топган деб ҳисобланади. Бугунги кунагча COVID-19 бор 14 киши вафот этган.