Пандемия вақтида Қирғизистон мигрантлари ёрдам сўраб қаерга мурожаат қила олишини тушунтирамиз

Мақола USAIDнинг Марказий Осиёдаги Хавфсиз Миграция лойиҳасини амалга ошираётган Winrock International билан ҳамкорликда тайёрланди

Коронавирус пандемияси деярлик барча мамлакатларнинг чегараларини номаълум вақтга ёпиб, самолёт рейсларини тўхтатишга мажбур қилди. Шу билан бирга қирғизистонликлар меҳнат қилган минглаган хорижий ишхоналар ёпилди. Шу сабабдан аксарият қирғизистонликлар ишсиз қолди. 

Пандемия вақтида муҳожирларнинг заиф гуруҳга кириб қолгани шубҳасиз. Чунки карантин сабаб иш тўхтаб, улар юртига қайта олмаяпти.  Шунингдек мигрантлар яшаётган давлатларида дискриминацияга учраб, тегишли тиббий ёрдам ололмаяпти. Миграция хизматининг расмий маълумоти бўйича 800 мингдан ортиқ қирғизистонлик четда юрибди. 

Турли маълумотлар бўйича дунёдаги карантин 2020 йилнинг июнь ойига қадар чўзилиши мумкин. USAIDнинг Марказий Осиёдаги Хавфсиз Миграция лойиҳасини амалга ошираётган Winrock International билан хориждаги қирғиз мигрантлари ўз ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилиб ва қаерга мурожаат қила олишлари бўйича тавсияларини тўпладик. 

Социолог, Миграция ва этник тадқиқот гуруҳининг аъзоси Евгений Варшавернинг айтишича, келаётган ойларда ёзги мавсуми сабаб муҳожирларнинг кўпчилиги қайтадан ишга ўрнашиши мумкин. 

«Ҳозирча 15-июндан кейин ноқонуний мигрантларнинг тақдири нима бўлишини ҳеч ким олдиндан айта олмайди. Яқин ойларда муҳожирларга  чартер рейсларни уюштириб беришмаса, улар мустақил уйларига қайта олишмайди», — дейди Варшавер россиялик мигрантлар ҳақида айтиб.

Экспертнинг айтишича, кўп ҳолатда меҳнат мигрантлари карантиннинг барча талабларини бажариб, масофадан туриб ишлай олмайди. 

Варшавер имкон бўлса шахсий ҳимоя қоидаларини максимал турда сақлашни таклиф қилади. Масалан, агарда касал бўлиб қолсангиз ва бошқа хона йўқ бўлса  —  бирга яшаганлардан шкаф ёки чойшаб билан бўлса ҳам тўсиб олиш зарур. 

«Агарда бадан ҳароратингиз 38дан ортиқ бўлса тез ёрдам хизматини чақириш керак. Қонун бўйича, улар ҳужжатлар қандай бўлган тақдирда ҳам ёрдам беришга масъул», — дейди Варшавер.

Мен меҳнат мухожириман. Ёрдам олиш учун нима қилишим керак? 

Энг аввало сиз яшаётган давлатда Қирғизистоннинг элчилиги ёки консуллиги бор-йўғини билиб олинг, чунки кўп ўлкаларда улар йўқ. Масалан, Италия қирғизистонликлар кетаётган олдинги 10 мамлакатнинг қаторига кирганига қарамай у ерда ҳозирга қадар Қирғизистоннинг ҳеч бир вакиллиги йўқ. 

Бироқ Италияда қирғиз диаспораси ва қирғизистонликларнинг уюшмалари бор — бундан норасмий ташкилотлар кўплаб ўлкаларда мавжуд ҳамда уларни ижтимоий тармоқлардан ёки интернетдан қидириб топса бўлади. 

Сиз мазкур такшилотларнинг аъзоларига ҳар доим ўзингизни қизиқтирган саволлар бўйича мурожаат қила оласиз, чунки уларнинг қаторида кўплаган ватандошлар бор ҳамда уларнинг ичидан сиз каби аҳволга дуч бўлган кимдир албатта бўлиши керак. 

Агар сизнинг ўлкада Қирғизистоннинг элчилиги бўлса ундан ҳам яхши, уларнинг сайтидан ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан маълумотларни ўқиб туринг. У ердан сиз учун расмий ва фаол янгиликлар чиқиб туриши керак. 

Агар оғир аҳволга дуч келсангиз элчиликка мурожаат қилинг —  турли давлатдаги Қирғизистон элчиликларининг контаклари қуйида кўрсатилган. 

Ҳужжатларингизга ва ноқонуний меҳнатга тегишли бўлган саволлар билан мурожаат қилишдан қўрқманг. Қонунга кўра, элчилик фуқароларнинг ва манфаатларини ҳимоя қилишга масъул, бошқача айтганда саволларга жавоб бериб муаммоларни хал қилишда кўмак кўрсатиши лозим. 

Агар сизнинг элчилик жавоб бермай ёки қўпол муомала қилиб, ўз вазифасини аниқ бажармаса, у ҳолда Ташқи ишлар вазирлигига ёзиб  ёки қўнғироқ қилиб шикоят қилсангиз бўлади. 

Шунингдек сиз яшаган мамлакат ҳукуматининг янгиликларидан хабардор бўлиб туринг  — улар мигрантларга тегишли бўлган қонун қабул қилиб ёки буйруқ чиқариб қолиши мумкин. Агар шундай қонун қабул қилинса ялқовлик қилмай дарҳол ўқиб чиқинг. 

Кўпинча бундай ҳужжатлар ҳуқуқий мураккаб тил билан ёзилади, аммо уларни ўз ҳуқуқларингизни билиб олиш учун тушуниб олиш лозим. Агар сиз уни ўқиб, яхши тушунмай қолсангиз, интернет орқали унинг тушунтирмаларини ёки у бўйича махсус экспертларнинг фикрини топиб ўқиш мумкин. 

Шу билан бирга, ўзингиз яшаётган давлатдаги муҳожирларнинг ҳуқуқлари бўйича қонунни албатта ўқиб чиқинг. Чунки бу кутилмаган вазиятга тушиб қолганда сизга ёрдам бера олувчи энг асосий ҳужжатлардан бири. 

P.S.: Материал тайёрланаётганда Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги 2020 йилнинг май ойининг охирига қадар 1000дан ортиқ қирғизистонликни юртига олиб келишни режалаштираётгани маълум бўлди :

Қатар – 36

Қувайт – 105

Иран – 16

Франкфурт-на-Майне – 58

Истамбул – 349

Москва – 402

Корея – 35

Япония – 30

Беларусь – 37

Мазкур мақола Америка Қўшма Штатларининг халқаро тараққиёт бўйича агентлиги (USAID) орқали Америка халқининг ёрдами билан амалга оширилди. Мақола мазмуни учун Winrock International масъул ҳамда у  USAID ёки Америка Қўшма Штатлари ҳукуматининг нуқтаи назарини ёритиши шарт эмас. 

Сурат: Валерий Панов