Қирғизистонда COVID-19 ташҳиси қўйилган 726 киши шифо топди

394

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, ўтган сутка ичида коронавирусдан яна 17 бемор шифо топди:

  • Бишкекда – 10;
  • Баткен вилоятида – 4;
  • Норин вилоятида – 1;
  • Жалолобод вилоятида – 2.

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг ўн икки нафари вафот этди.  726 бемор эса шифот топди — бу беморларнинг 70 фоизини ташкил қилади.  

13-майга келиб Қирғизистонда коронавируснинг янги етти ҳолати қайд этилди. Ҳозирда касалхоналарда 306 киши даволанмоқда — уларнинг тўрт нафари жонлантириш бўлимида.