Қирғизистонда коронавирусдан яна 21 бемор шифо топди 

387

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 12-майдаги брифингда маълум қилинишича, мамлакатда охирги сутка ичида яна 21 бемор коронавирусдан шифо топди. Даволанишдан кейин уларнинг коронавирусга топширган таҳлиллари терс натижа кўрсатиб, беморлар касалхонадан чиқарилди. 

Бишкек шаҳрида 12, Ўш вилоятида ҳамда Ўш шаҳрида уч нафардан, Норин вилоятида икки ҳамда Жалолобод вилоятида бир бемор ўпка касалидан шифо топди. Шу билан коронавирусдан тузалганларнинг сони 709га етди — уларнинг 186 нафари тиббиёт ходими. 

Қирғизистонда 12-майга келиб коронавируснинг янги 21 ҳолати қайд этилди — умумий 1037 ҳолат. Касалхоналарда 316 бемор даволанмоқда — уларнинг етти нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимига тўрт бемор ўтказилган.