«Фрунзе»нинг сотувчисида коронавирус аниқланди — ССВ

429
Сурат: gipermarket.kg

«Фрунзе» гипермаркетининг бир сотувчисида COVID-19 аниқланди. Бу маълумотни соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 12-майда тасдиқлади.

Вазир ўринбосарининг айтишича, у ўз шифокорларга мурожаат қилган. 

«У касаллик симптомларини сезиб қолган. Унинг қариндоши Санэпидемстанцияда ишлар экан, у ўша ерга мурожаат қилибди. У ердан таҳлил ўтказилиб, вирус тасдиқланиб, уни дарҳол касалхонага ётқизишибди.Гипермаркетнинг барча ходимлари текширилди, уларнинг бари тиббий назоратда», — деб билдирди Усонбаев.

Усонбаев қайси манзилда жойлашган «Фрунзе»нинг сотувчиси инфекция юқтириб олганини айтгани йўқ. Аммо 11-майда гипермаркетнинг «Вефа» савдо марказининг ичидаги филиали «техник сабаблар» бўйича ёпилгани маълум бўлган. 

12-майга келиб мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг сони 1037 кишига етди. Пандемия бошлангандан бери касалхонадан 709 киши шифо топиб чиқди. Шунингдек 12 киши вафот этган.