Коронавирус инфекциясига чалиниш тенденцияси камайиб бораётгани кузатилмоқда — ССВ

426

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 12-майда ўтган брифингда билдиришича, «республикада 15-16-апреллардан бошлаб касалга чалинишнинг тенденцияси озайиб бораётгани сезилмоқда».

Унинг айтишича, коронавирус юқтириш ҳолатларининг сони 5-апрель ҳамда 20-апрель оралиғида кўпайган, юқори мутлоқ кўрсаткич эса 11 ва 12-апрелда белгиланган. 

«Энг юқори даража таҳмин қилинган муддатдан бир ҳафта эрта келди, касалга чалинишнинг камайиши эса апрелнинг охирига тўғри келди, бу эффектив тадбирларга боғлиқ. Бугунги кунда, ташқаридан олиб келинган ҳолатларнинг ва алоқа орқали юқтирганларнинг сони кўп бўлаётганидан, кўрсаткичлар ҳозирча кескинлигича қолмоқда», — деди у.

Апрелда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда 2020 йилнинг 20-апрелидан 24-апрелига қадар коронавирусни тарқашининг юқори чўққиси кутилиши хабар қилинган. 

12-майга келиб мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг сони 1037 кишига етди. Ўртача ҳисоб билан бир сутка ичида 20га яқин янги ҳолат қайд этилмоқда. Аммо 10-майда мамлакатда янги 71 ҳолат қайд этилган, чунки Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан инфекцияли  55 нафар қирғизистонлик қайтиб келган. 

Умумий COVID-19га чалинганлар ичидан беморларнинг 70 фоизи касалхонадан чиқарилди. Эмидемия бошланган вақтдан бери коронавирусдан 12 киши вафот этди.