Қирғизистонда COVID-19 юқтирган шифокорларнинг сони 241 нафарга етди

379

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаевнинг таъкидлашича, мамлакатда ўтган сутка ичида тиббиёт ходимларининг коронавирус инфекцияси билан касалланишининг 6 та ҳолати қайд этилган.

«Норин вилоятида олти нафар тиббиёт ходимларида коронавирус аниқланди, уларнинг бари вилоят туғруқхонасининг ходимлари. Улар учун хавфсиз шароитлар яратилган ва эҳтимол, инфекция хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида келиб чиққан. Туғруқхонада барча чоралар кўрилди, барча ходимлар ўзгартирилди. Туғруқхона аввалгидек ишлайди», - деди Усенбаев.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 241 нафарга етди. Қирғизистонда 12-майга келиб коронавируснинг янги 21 ҳолати қайд этилди — умумий 1037 ҳолат.