Бишкекда туманлараро суд бекор қилинди. Асқаровнинг иши қаралмай қолди

487

11-май куни эрта билан ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг иши бўйича суд йиғини ўтмай қолди. Судья Чолпон Досмамбетова билдиришича, йиғин ўтувчи Бишкекнинг туманлараро суди 8-майда тарқатилган. Унинг айтишича, бу ҳақда у бугун ишга чиққанда маълум бўлди.

“Биз ишламай қолдик. Туманлараро суд тарқатилганини бугун билдик. Президентнинг буйруғи чиқибди. 8-майда Фуқаровий-процессуал кодексга киргизилган ўзгартиришларга кўра, бундан кейин туманлараро суд йўқ. Унинг ўрнига маъмурий судлар тузилди. Ҳозирча судьялар ишга чиққани йўқ. Биз туманлараро суднинг судьялари эдик. У тарқатилгани боис ишни кўриб чиқа олмаймиз. Маъмурий суднинг судьялари эса ҳозирча тайинлангани йўқ. Судларни президент тайинлаши керак”, — деб келтиради “Азаттык” Досмамбетованинг айтганларини.

Олий суддан туманлараро суднинг тарқатилиши бугун маълум бўлиб қолганини инкор қилишди.

Kaktus Media нашри Олий судга таяниб билдиришича, туманлараро судларнинг базасида маъмурий судларнинг тузилиши кўрилувчи қонун кучига кирди.

Процессга қатнашган “Бир Дуйно — Қирғизистон”нинг ҳуқуқ ҳимоячилари “ҳайрон”лигича қолган. Толокөн Исмаилованинг айтишича, суд уларни иш кўрилмаслиги бўйича олдиндан хабардор қилмаган. Айни вақтда адвокатлар қийинчиликларга қарамай процессга қатнашиш учун Ўш шаҳридан атайин келишган.

“Таъкидлаб ўтилувчи нарса, қонунда қаралган ишни кўришнинг муддатлари бузилиб, Асқаровнинг суд ҳимоясига бўлган қомусий ҳуқуқи камситилди”, — деб айтилди “Бир Дуйно — Қирғизистон”дан.

Суд ҳукуматни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг қарорига нисбатан ҳаракатларини яроқсиз деб топиш ҳақида Асқаровнинг маъмурий даъвосини кўриб чиқмоқда. 2016 йили БМТнинг Қўмитаси қирғиз ҳукуматини Асқаровни оқлаб, уни озодликка чиқариб, компенсация тўлаб беришга чақирган.

Азимжон Асқаров — Қирғизистон жанубидаги ҳуқуқ ҳимоячиси. У милиция тарафидан қилинган қийноқлар бўйича суриштируви боис маълум бўлган. 15-йилдан бери ўзининг “Воздух” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотини бошқариб келган.

Уни 2010 йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубида миллатлар аро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячига “Оммавий тартибсизликларни уюштириш”, “Миллатлараро низо қўзиш” ҳамда “Одам ўлдиришга қатнашиш” моддалари бўйича айб қўйилган. Суд Асқаровни 2010 йилнинг охирида умрбод озодликдан ажратилганига қарамай ҳуқуқ ҳимоячиси қўйилган айбни тан олмаган.