Бишкек: Она ва болани ҳимоя қилиш миллий марказида яна бир шифокорда COVID-19 аниқланди

376

Бишкекдаги Она ва болани ҳимоя қилиш миллий марказида (ОБҲММ) яна бир ходимда коронавирус аниқланди. Шу билан у ерда коронавирусга чалинган шифокорлар сони уч нафарга етди. 

ОБҲММнинг директори Камчибек Узакбаев «Клооп»га берган интервьюсида COVID-19 касалхонасининг Боконбаев кўчасида ишлаб беморларни текшираётган ЛОР шифокорида аниқланганини хабар қилди. 

«Унинг аввалги таҳлиллари терс чиққан эди, кеча эса, қайтадан таҳлил олинганда натижаси ижобий бўлиб чиқди», — деб билдирди Узакбаев.

Унинг айтишича, ҳозирда шифокор республика юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. У билан бирга коронавирусга чалинган акушер ҳамда шифокор неонатолог ётибди — уларнинг касаллик юқтириб олгани ҳақида 6-майда маълум бўлган. 

Мазкур икки шифокор коронавирусни Миллий марказнинг Тоголок-Молдо кўчасидаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ёнида жойлашган филиалида юқтиришган. У ерда COVID-19 юқтирган яна беш киши аниқланган эди — уч она ва икки бола. Бунга қадар республика штаби юқтирган шифокорлар билан беморларнинг бари касалхонанинг Жал кичик туманидаги филиалида аниқланганини билдирган эди.

Ҳозирда Тоголок Молдо кўчасидаги бўлимида обсервацияда 20 ходим ётибди, уларнинг ичидан 13 нафари болалар ҳамда етти нафари вируси бор одамлар билан алоқада бўлган ота-оналар. Уларнинг COVID-19га топширган таҳлиллари терс бўлиб чиққандан кейин мазкур бўлимга ётқизилган. 

Бўлимнинг ўрин жойлари олдиндан  дезинфекцияланиб чиққан. 

11-майга келиб мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг сони 1016га етди, уларнинг ичидан 235 ҳолат — шифокорлар.

Аввал COVID-19 аниқланган 688 киши шифо топиб, касалхонадан чиқарилган. Мамлакат бўйича коронавируси бор 12 киши вафот этган.