Шифокорлар қирғиз-тожик чегарасидаги можарода жароҳат олган ҳарбий хизматчига иккинчи операцияни ўтказишмоқчи - Соғлиқни сақлаш вазирлиги

412

Қирғиз-тожик чегарасидаги жанжалда жабрланган уч ҳарбийдан бирига яна бир марта жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Бу ҳақда «Клооп»га Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова билдирди.

Айгерчинова аҳволи «ўта оғир» деб баҳолаган чегарасининг соғлиги «барқарор оғир» бўлаётганини таъкидлади. У  анастезилогия ҳамда жонлантириш бўлимида қолмоқда. Яна икки нафар чегара ходимининг аҳволи эса «қаноатланарли» деб баҳоланиб, улар жарроҳлик бўлимида даволанмоқда.

«Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаевнинг иштирокида консилиум ўтказилди. Аҳволи «ўта оғир» деб баҳоланаётган аскарга операция ўтказиш керак деб қарор қилинди, аммо операция ўтказилувчи кун ҳозирча белгилангани йўқ», — деди Айгерчинова.

Айгерчинованинг айтишича, ижтимоий тармоқларда қирғиз-тожик чегарасида бўлган жанжалда бир аскар вафот этди деган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Баткен вилоят қўшма касалхонасига тўрт киши келиб тушган. Улардан бири оддий фуқаро бўлган. Унга дастлабки ёрдам кўрсатилгандан кейин уйига чиқариб юборилган.  Уч аскарга Баткенда операция қилиб, ундан кейин 10-майда Бишкек шаҳридаги миллий госпиталга махсус борт билан олиб келинган. 

Қолган уч аскардан бирининг умртқа қисмига ва қорин ҳамда ёнбош суягига ўқ теккан. Яна иккисининг кўкрак қафасига ўқ тегиб жароҳат олган. 

Жорий йилнинг 8-майидаги қирзиғ-тожик чегарасида икки давлат турғунларининг ўртасида можаро чиқиб, ўқ отилган. Жанжал Баткен вилоятидаги Чегара ҳудудида юз берган. Можаро чегарага яқин жойлашган 5000 квадрат метр аниқланмаган ер участкасини талашиш ортидан чиққанлиги хабар қилинмоқда. 

Қирғизистоннинг чегара хизматидан баҳсга тушган ерни амалда қирғиз тараф фойдаланиб брганини билдиришди. Жанжал чиққан куни ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили Алишер Абдрахманов Тожикистоннинг Сўғд вилояти етакчиси Раджоббой Ахмадзода билан қирғиз-тожик чегарасидаги Тўрт-Кўча участкасида сўзлашув ўтказди. 

Учрашувда икки мамлакатнинг маҳаллий куч идораларининг етакчилари ҳам қатнашган. Бундан ташқари икки мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари ҳам телефон орқали сўзлашувларни ўтказди.