Ўш шаҳрида фавқулодда вазият режими сақланиб қолди. Нима ўзгаради? 

537
Ўш шаҳри. Сурат: Хамидулло Узаков

Ўш шаҳрида фавқулодда ҳолат режими 11-майдан бошлаб олиниб, эпидемиологик шароитга боғлиқ фавқулодда вазият ҳамда карантин режими сақланиб қолди. Биз нима ўзгаргани ҳақида тушунтириб берамиз. 

Комендант соати давом этадими? 

Йўқ. Комендатура 10-майдан 11-майга ўтар кечаси ўз ишини тўхтатди ва комендатуранинг бунга қадар чиқарган буйруқлари кучини йўқотди. Бундан кейин жавобгарликни маҳаллий ҳукумат етакчилигида тузилган махсус штаб бўйнига олади. Энди фуқароларга кўчада юришда вақт бўйича чеклов қўйилмайди. Аммо аввалгидек куч тизимлари тарафидан харакатга чекловлар, санэпидемиологик талабларни бажаришни талаб қилиш давом этади. 

Тиббий ниқоб ва қўлқоп тақиш керакми? 

Милициядан билдирилишича, кўчага чиқишда юз ниқоби тақиш ҳамда қўлқоп кийин зарур. Сиз фавқулодда вазият режимини сақламасангиз Қирғиз республикасининг Қилмишлар кодексининг 119-моддасига кирган ўзгартиришларга лойиқ, жаримага тортилиб ёки 40 соатгача жамоат ишларига жалб қилинишингиз мумкин. 

«Фавқулодда вазият асносида юз ниқоби ва қўлқоп тақиш мажбурий. Карантинг қоидаларига амал қилмаган фуқароларга 5 мингдан бошлаб 60 мингга қадар жарима ёки 40 соатгача жамоат ишларига жалб қилиш назарда тутилган.  Карантин режимларига амал қилмай касаллик юқтириб ёки бошқаларга атайлаб ёки билмай юқтирган ҳолатда эса фуқаролар Жазо кодексининг 280-моддасига кўра 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин», — деди Ўш ШИИБининг матбуот котиби Замир Сидиқов.

Жамоат транспорт ишга тушадими? 

Ҳа, маҳаллий ҳукумат 11-майдан бошлаб жамоат транспортининг ишга киришини айтаётган эди, аммо Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизматидан коронавируснинг тарқалиш хавфининг олдини олиш мақсадида ҳозирча жамоат транспорти юрмаслиги билдирилди. Сиз зарур ишларни битириш учун шахсий автомобилингизни фойдалана оласиз. Аммо такси хизмати ҳам ишламоқда. 

Пропуск қоғозлари нима бўлди?

Энди автомобилларга пропуск қоғозлари талаб қилинмайди. Аммо сиз ишлашга рухсат берилган тармоқда ишламаснгиз аввалгидек шаҳарда эркин харакатлана олмайсиз. Иши қайта тикланган тармоқ ходимларининг эса ёнида ишлаган еридан берилган маълумотномани ҳамда гувоҳномаларни бўлиши зарур. Зарурий ҳолатда шахсий автомобилингиз билан шаҳарда юришингиз мумкин, фақатгина ёнингизда шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда маршрут листи бўлиши шарт. 

Блок-постлар нима бўлади?

Шаҳар ичидаги блок-постлар олинади. Аммо шаҳарнинг четидаги ва кириш қисмидаги постлар сақланиб, уларнинг аталиши санитар-карантин постига ўзгаради. Зарур бўлган ҳолатда шаҳарга кириш ва чиқиш тақиқланади. Куч тизимлари ишни кучатилган тартибда олиб бориб, шаҳарда патрул милиция назорат олиб боради. 

Маршрут листи керак бўладими?

«Клооп»га мэриядан будан кейин маршрут листи керак бўлмаслигини, аммо зарур бўлган ҳолатдагина ва қуйидаги рўйхатда кўрсатилган идораларнинг хизматидан фойдаланиш учун уйдан чиқишга рухсат берилишини билдиришди. Шунга қарамай Ўш ШИИБининг матбуот хизматидан фуқароларнинг ёнида маршрут листи албатта бўлиши кераклиги айтишди. 

«Кўчада юрганлардан маршрут листи албатта талаб қилинади. Листнинг электрон тури ноқулай бўлиб, фуқаролар билан контактда бўлишга тўғри келиб қолар экан. Чунки улар мобил телефонларидан кўрсатишади-да. Биз албатта бу турдаги листларга қарши эмасмиз, аммо бизга қўлда ёзилган қоғоз шаклидагис қулайроқ бўлади», — деди Сидиков.

Қайси тармоқдаги ишхоналарга рухсат берилди? 

  • Микрофинанс ташкилотлар, суғурта компаниялари, кўчмас мулк бўйича анетликлар, туристик агентликлар;
  • Молия ва бошқа хизмат кўрсатувлар соҳасидан: пул алмаштириш жойлари, ломбардлар, адвокатура идоралари, босмахоналар ва нашрга боғлиқ ишхоаналар;
  • Аҳолига хизмат кўрсатиш хизматлари:  сантехника, электромонтаж ва ёғоч устачилик ишлари, маиший техникаларини, автомобилларни, аппаратларни ҳамда ускуналарни таъмирлаш, химтазалаш ҳамда клининг;
  • Савдо соҳаси: қурулиш материаллари дўконлари ва бозорлар, мой ҳамда автомобиль краскаларини сотиш бозорлари, тикиш тармоқлари учун газламаларни, фурнитураларни ҳамда бошқа буюмларни сотиш бозорлари ҳамда автосалонлар, автобозорлардан ташқари;
  • Оммавий ахборот воситалари.

Ўш шаҳар мэриясининг айтишича, мазкур тармоқларнинг вакиллари санитар талабларга риоя қилиши керак. Шунингдек уларга ишдан уйга, уйдан ишга ва зарур ҳолатларда шаҳар ичида юришга рухсат берилади. 

Раҳбарият ҳар бир ходим учун жавобгарликни олади ва талаблар сақланмаган ҳолатда раҳбарият қонун доирасида жазоланиши мумкин. Махсус тузилган штабнинг қошидаги тезкор гуруҳ идораларни назорат қилиб турадию 1-майдан бошлаб ишлашга рухсат берилган тармоқлар ҳам айни тартибда иш олиб бориши лозим. 

Милициянинг маълумотига кўра, бунга қадар комендатура қошидаги тезкор гуруҳ ўтказган рейд вақтида карантин нормаларини сақламаган 80га яқин ишхона қайтадан ёпилган. Бундан кейин ҳам айни гуруҳ энди штаб қошида иш олиб бориб, ишлай бошлаган идораларда рейд ўтказиб туради. Карантин нормаларини сақламай ёпилган ишхона камчиликларни тузатган вақтда қайтадан тезкор гуруҳ тарафидан текширувдан ўтиб фаолиятини давом эттириши мумкин. 

Ўш шаҳри фавқулодда аҳвол режимида 1 ой 15 кун яшади.