Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев брифингда COVID-19 юқтирганларнинг орасида ТИЗО-1нинг ходими бор эканини хабар қилди, аммо ЖИДХ бир кун аввал бу маълумотни инкор қилганди.
«Бугунги кунда ТИЗО-1да биргина ходим коронавирус юқтирган ҳолат бор. Ходимдан тегишли таҳлилларнинг бари олинган ва у шифокорларнинг назоратида. Ҳозирги вақтда ТИЗОда бу ҳолат бўйича текширувлар олиб борилмоқда», — деб билдирди Усонбаев.
Биз маълумотни Соғлиқни сақлаш вазирлигидан аниқлаб кўрдик. У ердан «агар вазирнинг ўринбосари шундай деб айтган бўлса, у ҳолда шундай» деб айтишди.
ЖИДХдан дастлаб ПЧР тестлар икки марта терс натижа кўрсатиб, шу сабабдан идора 7-май куни ЖИДХга ТИЗО-1нинг ходимида коронавирус йўқлигини хабар қилганини билдирди. Аммо шифокорларнинг маълумоти бўйича COVID-19га нисбатан яна бир тест ижобий натижа кўрсатган.
Жазоларни ижро қилиш давлат хизмати (ЖИДХ) коронавирус юқтириб олган ТИЗО-1нинг ходими бўйича журналистларга кейинчалик батафсил маълумот беришни ваъда қилди. 7-май куни муассаса ходим текширилиб, аммо унинг ва яқинларининг, шунингдек ҳамкасбларининг топширган тести тоза чиққанини билдириб, аммо бари бир ходим изоляцияга юборилганини хабар қилган.
Бунга қадар ҳуқуқ ҳимоячилари маҳбусларнинг соғлиқлари ёмон бўлгани сабаб ёпиқ идораларда коронавирус юқтириш хавфи юқори эканини хабар қилган. Хатто улар ТИЗОда қамоқда ўтирган учун қамоққа олишдан ташқари бошқа жазога тортиш шаклларини қараб кўриш илтимоси билан ҳукуматга ҳам мурожаат қилишган. ЖИДХ эса изоляторлар ва колонияларда қамоқдагилар билан учрашувни чеклаб, у ердаги жойлар дезинфекция қилинаётганини билдирган.