Cурат: Президент ва мэр Чолпонбай Тулобердиевнинг ҳайкалини очишда иштирок этди 

378

Президент Сооронбай Жээнбеков 7-майда Бишкекнинг ғарбий қисмида жойлашган паркда Қизил Армияда ҳарбий хизматини ўтаган Чолпонбай Тулобердиевнинг ҳайкалини очди. Бу паркка қаҳрамоннинг номи берилган. Паркнинг реконструкцияси 4-май куни якунланган.

Тулобердиев Қизил Армиянинг қаторига 1941-йили 19 ёшида қўшилган.

“Чолпонбай Тулобердиев ўз умри эвазига Юртини босқинчилардан ҳимоя қилиб қолган қаҳрамонларимизнинг бири. Чолпонбай Тулобердиев каби бизнинг оталаримизнинг, боболаримизнинг қаҳрамонликларини ёдимизда сақлаш ва уни қирғиз халқининг келажак авлодига етказиш бизнинг вазифамиз бўлиб ҳисобланади”, — деб таъкидлади президент.

Ҳайкалнинг очилишига Бишкекнинг мэри Азиз Суракматов ҳамда Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Николай Удовиченко қатнашди.

Жээнбеков таъкидлаб ўтганидек, Иккинчи Жаҳон уруши Қирғизистондаги ҳар бир шаҳарга, ҳар бир қишлоққа ҳамда ҳар бир оилага таъсир ўтказган. Урушга республикадан 365 минг киши кетган, уларнинг учдан бири қайтмаган. 150 мингдан ортиқ қирғизистонлик турли орденлар ҳамда медаллар билан мукофотланган.

Коронавирус ва ФҲ режимига боғлиқ бунгача Бишкекда “Ўлмас полк” акцияси тўхтатилган. ФҲ режимида оммавий тадбирлар тақиқланган, шу сабабдан “Ўлмас полк”нинг марши онлайн-форматга ўтказилган.