Мамлакатда яна икки тиббиёт ходими  коронавирусга чалинди 

368

Охирги кеча-кундузда Қирғизистонда яна икки тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Янги ҳолатлар Бишкек ва Жалолобод вилоятида қайд этилди. 

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 226га етди — уларнинг 163 нафари касалдан шифо топди. Шунингдек ўпка касалидан бир тиббиёт ходими вафот этди. Ҳукумат шифокорнинг оиласига 1 млн сом товон пули тўлаб берилишини маълум қилди. 

Шифокорларнинг касални қандай йўл билан юқтирганини аниқлаш учун эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус комиссия тузган. Дастлаб агарда тиббиёт ходими коронавирусни иш вақтида юқтириб олгани аниқланса 200 минг сом товон тўланиши ваъда қилинган. Кейинчалик ҳукумат касални юқтириб олган тиббиёт ходимларига 100 мингдан кам бўлмаган, вафот этган тиббиёт ходимларининг оиласига эса 500 мингдан кам бўлмаган товон тўлаб беришга қарор қилган. Аммо бу бўйича ҳукумат танқидга учради. Шундан кейингина компенсациялар қисқартирилмай берилиши айтилди. 

Бундан ташқари, коронавирусга чалинганлар одамларни даволаган шифокорларга 29 мингдан 49 мингга қадар қўшимча ҳақ тўланади. Вазирликнинг Молия сиёсати бошқармасининг етакчиси  Мирлан Атакулов эса коронавирус ўчоғида меҳнат қилган тиббиёт ходимларига тўланувчи маблағнинг қиймати 34 миллион 963 минг сомни ташкил қилганини билдирган. Март ойида касал марказида умумий 6036 тиббиёт ходими фаолият олиб борган. 

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг янги ўн бир ҳолати қайд этилди — умумий 906 ҳолат. Уларнинг ичидан ўн икки нафари вафот этиб, 650 киши касалдан шифо топди.