Ҳукумат COVID-19 йўқлиги бўйича маълумотномага боғлиқ Иссиқкўлдаги мухтор вакилига огоҳлантириш берди

490

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакили Акилбек Осмоналиевга қарорни келишмай туриб қабул қилгани учун огоҳлантириш берди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Матбуот хизматидан билдирилишича, Иссиқкўл вилояти штабининг фуқаролар вилоятга киришда COVID-19нинг йўқлиги ҳақида маълумотнома кўрсатиши керак деган қарори Республика тезкор штабининг тавсияларига ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарафидан қабул қилинган иш-харакатлар алгоритмига мос келмайди.

«Тегишли ҳаракатлар алгоритмларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно, фуқаролар, вилоят, шаҳар, туман ва бошқа аҳоли пунктларига киришда COVID-19 йўқлиги тўғрисидаги гувоҳнома талаб қилиниши мумкин эмас», дейилади хабарда.

Биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов 6-майда ўтган Республика штабининг йиғинида фуқаролардан COVID-19 инфекциясининг йўқлиги ҳақида маълумотномани талаб қилиш — ортиқча деб билдирган.

«Ҳукуматнинг вилоятлардаги мухтор вакилларининг вилоятга киришини тақиқлаш ҳамда инсон коронавирус билан оғримаганлиги ҳақида маълумотномани талаб қилиш бўйича мустақил қабул қилган қарорларини ўзгартириши керак», — деб билдирган Кубатбек Боронов.

Иссиқкўл вилоятининг тезкор штаби 4-майдан бошлаб вилоятга киришда фуқаролар коронавирус тестидан ўтгани ҳақида маълумотномага эга бўлиши керак ва улар 14 кун обсервацияга олиниши керак деган қарор қабул қилган.

Шу каби алгоритм Бишкекнинг вице-мэри Татьяна Кузнецова тарафидан ҳам айтилган. Унинг айтишича, агар 10-майдан кейин ФҲ режими узайтирилмаса, у ҳолда шаҳарнинг кириш қисмларидаги постларда коронавирус учун тест ўтилганилиги бўйича маълумотнома талаб қилина бошлайди.

Ҳозирча мамлакатда бирорта ҳам лаборатория жисмоний шахслар учун тест ўтказмайди. Бонецкий лабораторияси тестларни тиббиёт ва милиция ходимлари учунгина бепул ўтказади.

6-майга келиб республикада коронавирус юқтиришнинг 871 ҳолати қайд этилди. Айни вақтда 12 киши вафот этиб, 614 киши шифо топиб касалхонадан чиқарилган.