Россия: Псков вилоятида деярлик 40 қирғизистонликда коронавирус аниқланди 

441

Псков вилоятининг санитар шифокори Александр Нестерук 5-май куни брифингда ҳудудда коронавируси бор 40 киши бор эканини, уларнинг ичидан 38 нафари Қирғизистон фуқаролари бўлганини хабар қилди. Айни брифингда бошқа амалдор юқтирган қирғизистонликларнинг сони 39 эканини билдирган. Улар касалхонага ётқизилиб, даволанмоқда. 

Қирғизистонликлар Псковнинг Новосокольники шаҳрига Москвадан тахминан 22-апрелда келишган — 41 киши, улар юқумли касалликлар шифохонасини қуриши керак эди. Бу ҳақда вилоят губернатори  Михаил Ведерников маълум қилган. 

Уларнинг ичидан 16 кишида коронавирус аниқланиб,  касалхонага ётқизилган. Шундай қилиб коронавирус юқтирган қирғизистонликларнинг сони 5-майга келиб икки баробарга ўсган. 

Новосокольники шаҳрининг депутатлари қолган қурувчилар обсервацияга олинмай, маҳаллий ётоқхоналарда қолдирилиб, улар шаҳарнинг турғунлари билан алоқада бўлгани учун суриштирув юргизишни талаб қилишмоқда. 

«Нима учун Москвадар, эпидемия марказидан соғлиқлари ҳақида паспорти йўқ бизга шунча ишчини олиб келдинглар? Уларни барча туманлардаги постларнинг ҳар биридан текшириш керак эди. Ишчилар келгунга қадар бизда коронавируснинг бирорта ҳам ҳолати йўқ эди», — деб айтган депутат Ирина Ершова.

Депутатлар Новосокольники шаҳрида коронавируснинг тарқалишини қурувчиларнинг келиши билан боғлашади.