Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 895га етди — янги 24 ҳолат

414

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7-майда маълум қилишича, Қирғизистонда коронавируснинг янги 24 ҳолати қайд этилди. 

Коронавирусни Бишкекда - 2 киши, Чуй вилоятида - 4, Ўш ва Жалолобод вилоятида уч нафардан, Норин вилоятида 12 киши юқтириб олди. 

Қирғизистонда коронавирус касалидан жами 12 киши вафот этди.

Бишкек шаҳрида коронавирус кескин тарқалмоқда — бугунги кунда пойтахтда касални юқтирганларнинг сони 257 кишини ташкил қилди.Ўш вилоятида коронавируснинг умумий 285 ҳолати қайд этилган — уларнинг 113 нафари Ўш шаҳрида. 

Жалолобод вилоятида эса 132, Норин вилоятида 115, Чуй вилоятида 78, Баткен вилоятида 18, Иссиқкўл вилоятида шн ҳолат қайд этилган — бу ҳудуддаги барча беморлар шифо топган.   

7-майга келиб тадқиқлар учун 69 333 намуна келиб тушди. Охирги кеча-кундузда ўтказилган тадқиқлар сони 2 121.