Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19  билан касалланган яна бир беморнинг ўлими ҳақида хабар берди

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 5-майдаги брифингда коронавирус юқтириб олган яна бир бемор вафот этганини хабар қилди — у 69 ёшда бўлган. Бемор Бишкекдаги Республика клиник юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган эди. 

«Беморда шунингдек пневмония, учинчи даражадаги жиддий тарздаги хаво етишмовчилиги ҳамда бош миясида шиш диагнози қўйилган. Бундан ташқари бемор қанд диабетидан жабрланиб, инсулин олар эди», — деди Усонбаев.

Вафот этган бемор Бишкекдаги №3 Оилавий тиббиёт марказида ишлаган қизи билан алоқада бўлган. Аммо тиббиёт ходимининг ўзидан коронавирус аниқлангани йўқ. 

Шу билан касалликдан вафот этганларнинг сони 11 кишига етди. Уларнинг саккизи Ўш вилоятида, уч нафари Бишкек шаҳрида вафот этди. 

5-майга келиб мамлакатда коронавируснинг янги 13 ҳолати қайд этилди — умумий 843 ҳолат. Касалликдан шифо топганларнинг сони 600 кишини ташкил қилди. Ҳозирда касалхоналарда 232 бемор қолмоқда, уларнинг саккиз нафари оғир аҳволда.