Қирғизистонда COVID-19 ташҳиси қўйилган шифокорлар сони 217 нафарга етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, охирги бир кеча-кундузда Норин вилоятида яна бир тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. 

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 217 нафарга етди — уларнинг 150 нафари шифо топиб, касалхонадан чиқарилди. COVID-19га чалинганлар орасида шифокорлар, ўрта тибперсонал, кичик ҳамшира ва бошқа ходимлар бор. 

2-майда коронавирусга чалинган №3 ОТМнинг оилавий шифокорлар гуруҳининг 58 ёшдаги етакчиси Жузумкан Кокумбаева вафот этди. Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматованинг айтишича, марҳум ўпка касалини ўзи ишлаган касалхонанинг тиббиёт ходимлари биридан юқтирган. 

5-майга келиб мамлакатда коронавирус юқтиришнинг 843 ҳолати қайд этилди, уларнинг ичидан 11 киши вафот этган. Шунингдек 600 киши шифо топиб, касалхонадан чиқарилган.