ФҲ тартибининг юмшатилишини қайта кўриб чиқиш керак — Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

413

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосраи Нурболот Усонбаев 5-майда бирифингда ФҲ тартибини енгиллатиш одамларнинг бир-бири билан алоқаси кўпая бошлаганига олиб келганини билдирди. Бу коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатларини кўпайтириши мумкин. 

«Ҳозирда ФҲ тартиби енгиллатилди. Мен бу қарорни қайта кўриб чиқиш керак деб ўйлайман, чунки бир оз енгиллатишда кўплаган фуқаролар кўчага чиқиб, фавқулодда ҳолат тартиби талабларини бузишмоқда. [...] Алоқаларнинг сонини камайтириб, масофани сақлаш лозим. Агар сақланмаса, у ҳолда қайтадан назорат киргизишга тўғри келади», — деди Усонбаев. 

Унинг айтишича, ҳозирда эпидемиологик вазияти барқарор бўлиб қолди. «Энг бошиданоқ касалга чалинишнинг юқори бўлиб кетишидан қутила олдик. Эпидемиологик эгри чизиқ тўхтаб турибди, сони охирги кунлари сақланади ва биз вазият барқарорлашгунга қадар юқтириш ҳолатларининг аста-секин камайишига эришишимиз керак», — деб билдирди у.

Бироқ, у вазиятни назорат остига олиш мумкинлигини қўшимча қилди, чунки юқтирганларнинг деярли барчаси алоқадор шахслардир.

«Биз алоқада бўлганларнинг бутун доирасини аниқлаймиз, сўнгра улар билан лаборатория синовларини ўтказамиз, кўрикдан ўтказамиз ва уларни уй карантинига жойлаштирамиз. Уларнинг орасида биз янги ҳолатларга дуч келмоқдамиз. Бу вазиятни назорат қилиш мумкин, шунинг учун касаллар сонининг кўпайиши кузатилмайди », — деди у.

Аммо у агар фуқаролар изоляция тартибини сақламаса, аҳвол ёмонлашиб кетади деб ҳисоблайди. 

«Ҳозирда харакат кўп бўлиб, аҳоли орасида алоқа кучайиб кетгани кузатилмоқда. Биз алоқани кескин камайтиришимиз кераклигини огоҳлантиргимиз келади. Буни тўғри тушунишимиз керак. Шунинг учун ҳар бир одам ўз соғлигигагина қарамай, атрофда жамият бор эканини, атрофда аҳоли борлигини ҳисобга олиб, барчамиз бирдек тартиб сақлашимиз муҳим. Агарда тартиб бузганлар, умумий тартибга кўнмаган ҳолатлар кўпайиб кетса, қайтадан чеклов киргизишга тўғри келиб қолади», — деди Усонбаев.

Ҳукумат 1-майдан бошлаб енгилликларни киргиза бошлаган. Улар иқтисодий фаолиятни босқичма-босқич жонлантириш режасини тайёрлаб, ишга кирувчи компаниялар учун жиддий эпидемик қоидаларни ёзиб чиққан. Аммо Бишкекнинг коменданти Алмазбек Орозалиев 4-майда такси хизматлари ҳамда сартарошлар санитар қоидаларни сақламаётганини айтган.

5-майга келиб мамлакатда коронавирус юқтиришнинг 843 ҳолати қайд этилди, уларнинг ичидан 11 киши вафот этган. Шунингдек 600 киши касалхонадан чиқарилди деб ҳисобланади.