Қирғизистонда ўтган кеча-кундуз ичида коронавируснинг янги 35 ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 4-майдаги брифингда билдирди. COVID-19ни юқтириб олганларнинг тўққиз нафари тиббиёт ходимлари.
Ўпка касалига
- Бишкекда 26,
- Жалолобод вилоятида 5,
- Чуй вилоятида 2,
- Норин ҳамда Баткен вилоятларида бир нафардан киши чалинди. Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 830 нафарга етди — унинг 216 нафари тиббиёт ходимлари.
Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида – 123, Ўш вилоятида –169, Ўш шаҳрида – 113, Чуй вилоятида – 72, Бишкек шаҳрида – 231, Баткен вилоятида – 14, Норин вилоятида – 98, Иссиқкўл вилоятида – 10. Талас вилоятида коронавируснинг бирорта ҳам ҳолати қайд этилгани йўқ.
Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 3 545 кишини ташкил қилди — уларнинг бари тиббий назорат остига олинган.
Коронавирус юқтирган 10 киши вафот этди, улардан бири Бишкекдаги №3 ОТМнинг оилавий шифокорлар гуруҳининг етакчиси.
Коронавирусдан шифо топганлар эса 575 кишига етди. Бугунги кунда касалхоналарда 245 киши ётибди — уларнинг ўн уч нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимида олти бемор қолмоқда. Жами бўлиб мамлакат бўйича обсервацияда 908 киши ётибди.
Шунингдек бугунги кунга қадар жами бўлиб 57 109 таҳлил олинган. Уларнинг ичидан 56 488 нафарининг натижаси чиқди.