Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 4-майдаги брифингида коронавирус юқтирган яна 11 фуқаро шифо топганини маълум қилди. Касалхонадан чиқарилган беморларнинг қайта олинган таҳлиллари терс натижа кўрсатди.
Ўпка касалидан шифо топганларнинг етти нафари Бишкекда, тўрт нафари Норин вилоятидаги касалхоналардан чиқарилди.
Шу билан коронавирусдан шифо топганларнинг сони 575 кишига етди. Бу инфекцияни юқтириб олганларнинг деярлик 70 фоизини ташкил қилади.
Қирғизистонда 4-майга келиб коронавируснинг янги 35 ҳолати қайд этилди — жами бўлиб 830 ҳолат. Касалхоналарда 245 киши қолмоқда — уларнинг ўн уч нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимига олти бемор ўтказилган.