Видео: Исфана шаҳрида сел қолдиқлари тозаланмоқда

Исфана шаҳрида сел қолдиқлари тозаланмоқда. Сурат: ФҲВ

Баткен вилоятининг Исфана шаҳрида сел қолдиқларини тозалаш ва сел сувларини сўрдириш ишлари бажарилмоқда. Инсон ҳаётига хавф яралгани йўқ.

Воқеа жойида Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг 20 қутқарувчиси ишламоқда. Шунингдек шаҳарга техник воситалар ҳам жалб қилинди.

ФҲВ етакчисининг ўринбосари Равшан Рисбаев Исфанада юрибди. У сел оқибатларини бартараф қилиш бўйича ишни назорат қилмоқда.

Вазирликнинг маълумоти бўйича, шаҳардаги Дадасиян, Восточний, Строителний кўчаларида ҳамда Жани-Конуш участкасида жойлашган тўрт уйнинг ертўласига, 10 уйнинг ҳовлисига, «Арча-Бешик» бола боғчасининг ертўласига ҳамда Қора-Дўбў қишлоғининг Қатар участкасида бир уйга сел сувлари кирган.

Шунингдек Ўш — Баткен — Исфана авто йўлининг 380-киллометри, Исфана — Андарак — Кўк-Тош авто йўлининг 10-27гача бўлганкиллометри, Самат-Замборуч-Жаркиштак авто йўлининг 8-27гача бўлган киллометри қум-шағалга тўлдирган.

Сел 2 майда тахминан соат 18:30ларда дўл аралаш ёққан ёмғирдан кейин бўлган. Табиий офат оқибатида ҳудуд қанча зарар кўргани ҳозирча номаълум.