Мамлакатда яна етти нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинди

359

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги кеча-кундузда Қирғизистонда яна етти нафар тиббиёт ходимида коронавирус аниқланганини хабар қилди. Уларнинг беш нафари Бишкекда, иккиси Чуй вилоятида қайд этилди.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 207га етди, касалхондан тузалиб чиққанларнинг сони 139 нафарни ташкил қилди. 2-майда коронавирусга чалинган №3 ОТМнинг оилавий шифокорлар гуруҳининг 58 ёшдаги етакчиси Жузумкан Кокумбаева вафот этди.

«Жузумкан Асановна соғлиқни сақлаш тизимида ўттиз йилдан кўпроқ вақт давомида ишлаган, у ўз соҳаси бўйича профессионал, ҳурматли шифокор ва қимматбаҳо мутахассис эди», деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.