Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова коронавирусдан вафот этган шифокорнинг оиласига бадал тўлаб берилишини билдирди. Унинг айтишича, ҳозирда ҳукумат буйруқни тайёрламоқда.
«Жузумкан Асановна соғлиқни сақлаш тармоғида ўттиз йилдан ортиқ меҳнат қилган, ўзининг ишини яхши билган маҳоратли мутахассис, қадрли шифокор бўлган», — деди Акматова.
2 майда CОВИД-19га чалинган №3 ОТМнинг оилавий шифокорлар гуруҳининг 58 ёшдаги етакчиси вафот этди. Республика штабидан вафот этган тиббиёт ходимининг юрак касали, қанд диабети ҳамда полиорганик етишмовчилиги каби қўшимча касаллари бўлгани хабар қилинди.
29 апрелда №3 Оилавий тиббиёт марказида 9 тиббиёт ходими касални юқтириб олгани маълум бўлган. Улар коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлмаган, шифокорларнинг айтишича уларнинг махсус ҳимоя воситалари етарли бўлмаган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирда бунинг тафсилотлари текширилмоқда.
Мутахассислар баҳосига кўра Соғлиқни сақлаш вазирлиги инфекция назоратини амалга ошира олгани йўқ: логистикани ҳамда шифокорларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашни.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорларнинг касални қандай йўл билан юқтирганини аниқловчи комиссия тузган. Агарда тиббиёт ходимлари коронавирусни иш вақтида юқтириб олгани аниқланса унга 200 минг сом бадал берилган. Агарда CОВИД-19 юқтирган шифокор вафот этса, унда марҳумнинг оиласига 1 миллион сом берилиши айтилди.
Бундан ташқари, коронавирусга чалинган одамларни даволаган шифокорларга 29 мингдан 49 мингга қадар қўшимча ҳақ белгиланган.
3 майга келиб Қирғизистонда коронавируснинг 795 ҳолати қайд этилди. Ўпка касалига чалинган тиббиёт ходимларининг сони 207 нафарга етди. Унинг ичидан шифо топганларнинг сони — 139.