Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 30-апрелга келиб Қирғизистонда COVID-19нинг янги 17 ҳолати қайд этилганини хабар қилди — уларнинг тўрт нафари тиббиёт ходимлари.
Чуй вилоятида 9, Бишкекда 3, Ўш вилоятида 2, Ўш шаҳрида, Жалолобод ва Норин вилоятларида бирдан кишида коронавирус аниқланди.
Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 746га етди. Ўпка касалидан умумий 462 киши шифо топиб, саккиз бемор вафот этди.
Коронавируснинг энг кўп ҳолати Ўш вилоятида қайд этилди — 274 ҳолат. Унинг 111 нафари Ўш шаҳрида аниқланди. Бишкек шаҳрида 181 киши коронавирусга чалинди.
Жалолобод вилоятида эса 114 киши мазкур инфекцияни юқтириб олди. Норин вилоятида коронавирусга чалинганларнинг сони 95 кишини ташкил қилди. Чуй вилоятида касаллик 61 кишида аниқланди. Иссиқкўл вилоятида 10 ҳамда Баткен вилоятида 9 ҳолат қайд этилди. Талас вилоятида бугунги кунда коронавируснинг бир ҳолати ҳам қайд этилгани йўқ.
Ҳозирда касалхоналарда 276 киши қолмоқда. Уларнинг ўн икки нафари оғир аҳволда — олти нафари жонлантириш бўлимида. Мамлакат бўйича обсервацияга 864 киши олинди.
Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 3 086 кишини ташкил қилди — уларнинг бари тиббий назоратга олинган.
Шунингдек 30-апрелгача жами бўлиб 51 592 кишидан таҳлил олинган. Уларни 51 472сининг натижаси чиққан.