Қирғизистонда коронавирус юқтирган 462 киши шифо топиб касалхонадан чиқарилди

369

Ўтган кеча-кундузда мамлакатда коронавирусдан яна 25 бемор шифо топиб, касалхонадан чиқарилди. Бу ҳақда Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 30-апрелда маълум қилди.

Ўпка касалидан тузалганларнинг энг кўпи Бишкекда қайд этилди — 8. Норин вилоятида 6, Ўш шаҳрида 5, Ўш вилоятида 4, Жалолобод ҳамда Иссиқкўл вилоятларида бир нафардан бемор уйларига чиқарилди.

Шу билан коронавирусдан шифо топганларнинг сони 462га етди. Бу инфекцияни юқтириб олганларнинг деярлик 62 фоизини тузади.

Қирғизистонда 30-апрелга келиб коронавируснинг янги 17 ҳолати қайд этилди — жами бўлиб 746 ҳолат. Касалхоналарда  276 киши ётибди — уларнинг ўн икки нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимида олти бемор қолмоқда.