Май ойидан бошлаб ишга кирувчи ташкилотларга қўйилувчи санитар талаблар айтилди

391

Жамоат соғлиқни сақлашнинг етакчиси Айнура Акматова 29-апрелдаги брифингда май ойида ишлай бошловчи ташкилотларга қўйилувчи талаблар рўйхатини тузди.

Масъуллар ҳақида

Ҳукуматнинг қарори бўйича 1-майдан бошлаб бир қатор фирма ҳамда бизнеснинг тармоқлари ишларини қайта тиклайди. Улар май ойининг охирига қадар маълум тартиб билан аста-секин очила бошлайди.

Акматова билдиришича, ходимларнинг хавфсизлиги учун уларнинг ҳар бири санитар-эпидемиологик нормаларни сақлаши керак. Бунинг учун ҳар бир ташкилотнинг ичида қоидаларнинг сақланишига назар солиб турган масъул бир киши тайинланиши зарур.

“Ҳар бир идорада ҳароратни ўлчаб, ходимлар билан сўровнома ўтказган жавобгар одам бўлиши керак. Шунингдек, ҳар бир инфекция касалларининг белгилар бўлган одамларни четлатиш зарур. Киришда юз ниқоби тақиш мажбурий бўлиб ҳисобланади”, — деди Акматова.

У дезинфекция маблағлари, кириш қисмида санитайзер ўрнатиш, қўл ювиш қоидалари ҳақида нусхаларни илиш, жумладан ходимларнинг барини шахсий гигиена маблағлари ва бир карра фойдаланувчи юз ниқоблари билан таъминлаш ҳам мажбурий талаб бўлиб ҳисобланишини таъкидлади.

Жамоат овқатланиш жойлари ҳақида

“1,5-2 метр масофани сақлаш керак ҳамда ошхоналарда овқатланишнинг вақт тартибини тузиш зарур. Таомхонада меъёрий ҳаво алмашишини таъминлаб, жойни кунига 4-5 марта шамоллатиб туриш жуда муҳим”, — деди Акматова.

Амалдор ошхоналарда имкон бўлса бир марта фойдаланувчи идиш қўлланиш ҳамда оддий идишни дезинфекция воситалари билан ювиб-тозалаш зарурлигини билдирди.

Ҳукумат коронавирус пандемияси сабаб, 25-мартда энг йирик шаҳарларда фавқулодда ҳолат режимини киргизган. Натижада одамларнинг тирикчилигини таъминлаётган компаниялар ёпилган. Бу иқтисодий кризисга олиб келган. Энди ҳукумат чекловларни босқичма-босқич билан олишни режалаштирмоқда.

29-апрелга келиб ўлкада коронавирус юқтириш ҳолатларининг сони 729 нафарни ташкил қилди. Уларнинг ичидан 8 киши вафот этган.