Ўш шаҳрининг бир неча турғунлари фавқулодда ҳолатга қарамай шашлик тайёрлаб, пикник уюштирди. Милиция мазкур факт бўйича «Фавқулодда вазият, махсус ёки ҳарбий ҳолат тартиби талабларини бузиш» моддаси бўйича судгача тергов бошлади.
Ўш шаҳри ва Ўш вилоятининг Новқат, Қорасув туманлари комендатурасининг маълумот марказининг ходими Жениш Аширбаев воқеа бир ҳафта аввал бўлганини хабар қилди.
Текширув натижасида, кўп қаватли уйнинг яшовчилари пул тўплаб, озиқ-овқат сотиб олиб ҳовлида шашлик пиширган. Ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари тадбир уюштирувчиларини аниқлади.
Қонунга 3-апрелда киргизилган ўзгартиришларга кўра, бу модда бўйича айбдор деб топилган балоғатга етмаган фуқароларга 30 мингдан 60 мингга қадар жарима солинади ёки фуқаро 40дан 60 соатга қадар муддатга жамоат ишларига жалб қилинади. Шунингдек бу моддада вояга етганларга ярим йилдан бир йилгача эркинликни чеклаш чораси қаралган.