Журналист қалбаки пропуск қоғозини сотишни фош этишга ёрдам берди — Комендатура

409

Бишкекнинг комендатураси қалбаки пропуск билан ишлайди деган маълумотномани сотган шахс қўлга олинганини хабар қилдию Гумондорни топишга маҳаллий телеканаллардан бирининг журналисти ёрдам берган.

Журналист «Спутник»ка берган суҳбатида ҳужжатларнинг ноқонуний сотилаётганини билгани заҳоти милицияга мурожаат қилганини айтиб берган.

«Менга маълумот етиши билан Патруль милициянинг ходимларига мурожаат қилдим. Биргаликда иш олиб бориб, унинг эртасига сохта пропуск тайёрлаган йигит билан учрашадиган бўлдик. [...] Учрашувга бошқа бир одамни юбордик. У ҳужжатни папкасидан чиқараётган вақтда қўлга олиниб, ШИИБга олиб келишди», — деб билдирган журналист.

Бишкекнинг коменданти Алмазбек Орозалиев 24-апрелдаги брифингда билдиришича, қўлга олинган шахс сохта пропуск қоғозларини 1500 сомдан сотиб юрган. Ундан сохта муҳр,  клише ва пропусклар олинган.

«Зарурий экспертизалар тайинланди. Суриштирув натижалари ҳақида кейинчалик билдирамиз», — деди у.

Комендантнинг айтишича, фавқулодда ҳолат режими киргизилгандан бошлаб жами бўлиб 1458 жиноят амалга оширилиб, уларнинг 1326си фош этилган.

Пойтахтдаги ва ўлканинг айрим шаҳарлари ҳамда туманларида ФҲ тартиби иккинчи бор узайтирилмоқда. Ҳозир у 30-апрелгача ишлайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бунгача хабар қилганидек, 20-24-апрелларда Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг юқори чўққиси кутилмоқда, шундан кейинюқтириш ҳолатларининг сони ҳамда тиббиёт ходимлари учун қийинчилик озая бошлаши кутилмоқда.

24-апрелга келиб республикада коронавирус юқтирганларнинг сони 656га етди, унинг ичидан 147 киши Бишкекда қайд этилган.

Жами бўлиб ўлкада пандемия бошлангандан бери 8 киши вафот этди, 322 бемор касалхонадан шифо топиб чиқарилди.