Бир иқтибос билан: Президент Жээнбековнинг юз ниқобисиз юргани депутат Масалиевни “аччиқлантирди”

481

Парламентнинг депутати Исхак Масалиев президент Сооронбай Жээнбековнинг аҳоли олдида тиббий ниқобсиз юргани бўйича фикрини айтди, чунки мамлакатдаги карантин режими ҳамда санитар нормалар юз ниқоби тақиб юришни талаб қилади. Ҳатто фуқароларни кўчада юз ниқобисиз юргани учун жарима соламиз деб ҳам қўрқитишган.


“Қоидаларни бузиш бўйича — Қирғиз Республикасининг президенти атрофидагилар юз ниқоб билан юрганда ўзи ниқобсиз юриши мени аччиқлантиради. Балки, унинг ёрдамчиларига, агар биз ҳар бир фуқародан юз ниқоби билан юришни талаб қилсак, у ҳолда бу президентга ҳам алоқадор эканини айтиб қўйишимиз керакдир. Бу кичик бир деталь. Қонун барчага бирдек бўлиши керак”, — деб билдирган Масалиев “Кактус”га берган интервьюсида.


Президент ва тиббий ниқоблар

Президент Сооронбай Жээнбеков ўзидан ташқари расмий тадбирларнинг бошқа иштирокчилари юз ниқоби тақиб юрса ҳам юз ниқоби тақмайди.

“Клооп”нинг асосчиларидан бири Бектур Искендер 21-апрелда учрашувларнинг барига тиббий ниқоб тақмай бориб юрган президент Сооронбай Жээнбековнинг сурати билан твит эълон қилган. Шунга қарамай коронавируснинг пандемияси сабаб шифокорлар барига юз ниқоб кийишни таклиф қилган.

“Ҳурматли Бишкек шаҳрининг комендатураси. Сизни 1958-йили туғилган Жээнбеков С. Ш. Исмли фуқарога нисбатан чора кўришингизни илтимос қиламан, у ишда ҳам, жамоат жойларида ҳам доимо ниқобсиз юради. У қандай жарима тўлаши керак?” — деб ёзган у ўзининг твиттерида.

Твитга нисбатан изоҳда комендатуранинг саҳифаси бўлиши эҳтимол бўлган аккаунтдан жамоат жойларида юз ниқобисиз юрганлик учун жисмоний шахсларга 1000 сом, ҳуқуқий томонларга эса 5000 сом жарима солиниши айтилган сурат эълон қилинган.

Твиттердаги @commandantkg аккаунти бунга қадар тез-тез комендатуранинг янгиликларини эълон қилиб турган, аммо бундан кейин Бишкек ШИИБининг матбуот хизматининг етакчиси Улан Жумаков твиттердаги саҳифа комендатурага алоқадор эмаслигини, юз ниқобисиз юрганлик учун жарима солинмаслигини билдирган. Тиббий ниқобсиз юргани учун жарима солинмаслигини Бишкекнинг коменданти Алмазбек Орозалиев ҳам айтган, аммо республика штаби бунгача жарима солинади деб билдириб келган.

Шундан кейин твиттердаги @commandantkg аккаунти ўчирилган, фойдаланувчилардан бири эса президентга жарима солиш ҳақидаги твит бўйича ёзишмаларни эълон қилган.