Оилавий зўравонлик кўпайгани боис кризис марказларининг ишини қайта бошлаб масаласи кўриб чиқилмоқда

408

Бишкекнинг коменданти Алмазбек Орозалиев 24-апрелда ФҲ вақтида оилавий зўравонлик ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 62% кўпайганини хабар қилди.

Орозалиев билдиришича, пойтахт комендатураси оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга ёрдам беришга тайёр ва кризис марказларини очиш масаласини кўриб чиқади.

«Биз бу масалани қараб чиқа оламиз, аммо бир шарт бор, у ерда кўп одамлар тўпланишига боғлиқ барча санитар-эпидемик қоидалар сақланиши зарур», — деб билдирди у.

Орозалиевнинг айтишича, агар бундай кризис марказлари очиладиган бўлса Бишкекнинг комендатураси уларнинг хавфсизлигини таъминлаб беришга тайёр.

«Кризис марказларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича, биз кузатув ўрнатиб, жамоат тартибини ҳамда пойтах аҳолисининг хавфсизлигини таъминлашга тайёрмиз», — деди комендант.

Аввалроқ «Сезим» кризис марказининг етакчиси Бубусара Рискулова ва унинг ҳамкасблари ҳукуматдан карантин вақтида шелтер-бошпана ишларини давом эттириш учун рухсат олишга харакат қилишаётганини айтиб берган.

2020 йилнинг дастлабки уч ой ичида Қирғизистоннинг ҳуқуқ тартибот органларига оилавий зўравонлик фактлари бўйича 2 319 мурожаат келиб тушган.

«Агрессив шериклари билан қамалиб қолишди»

Ҳукумат коронавирус инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик учун шаҳар ичида юришни тақиқлагани сабаб аёлларнинг кўпчилиги қочиб кета олмай агрессор ва оилавий зўравонлар билан қолишди.

Мартнинг охирида парламентнинг депутати Гулшат Асилбекова қонун лойиҳасини таклиф қилиб, унда агрессив одамларни 15 суткага қамаш чораси ёзилган. 1-апрелда эса у ИИВнинг вакилларига мурожаат қилиб, оиласидаги зўравонликдан жабр кўрганлар комендант соатига қарамай уйдан қочиб кета олувчи меъёрни қараб чиқишни илтимос қилган.

«Агрессив шериклари билан уйдан чиқа олмай карантинда қолган аёллар учун — бу тўлиқ бир синов, омон қолиш учун кураш. Нима қилиш мумкин? Ҳозирда карантин вақтида агар ҳаётга ва соғлиққа хавф туғил қолса аёлларга уйдан чиқиб кетишга имкон берган меъёрни қараштириш мумкинки ёки бўлмайдими деган гап бўлмоқда», — деб билдирган Асилбекова.

Кризис марказлари ассоциациясининг директори Толкун Тулекова бир вақтда айтиб берган, унда оиласидаги зўравонликдан жабр кўрган бир аёл ҳимоя ордерига эга бўлиб, уйдан шелтерга кетишни истаб, аммо каранетин бўлгани учун ва кризис марказлари ишларини тўхтатиб қўйгани сабаб кета олмаган.

Шелтерга кетиб қолиш имкони бўлмагани учун аёллар фарзандлари билан қўшиналарнинг уйида яширинишга ёки қариндошлариникига кетиб қолишга мажбур. Аммо фавқулодда ҳолат режими сабаб ҳамма ҳам бу имкониятдан фойдалана олмайди.