Қирғизистонда COVID-19ни юқтирганларнинг сони 656 кишига етди — янги 25 ҳолат қайд этилди

458

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 24-апрелдаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 25 ҳолати қайд этилганини маълум қилди — уларнинг ўн нафари тиббиёт ходимлари.

Ўпка касалига Ўш шаҳрида ҳамда вилоятида уч нафардан, Норин вилоятида тўққиз, Чуй вилоятида тўрт ва Бишкек шаҳрида олти киши чалинди.

Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 656 нафарга етди — унинг 172 нафари тиббиёт ходимлари. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида – 109 , Ўш вилоятида – 157, Ўш шаҳрида – 104, Чуй вилоятида – 42, Бишкек шаҳрида – 147, Баткен вилоятида – 6, Норин вилоятида – 83, Иссиқкўл вилоятида – 8.

Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 2548ни ташкил қилди — уларнинг бари тиббий назоратга олинган.

COVID-19 юқтириб олганлар ичидан саккиз нафар бемор вафот этиб, 322 нафар бемор шифо топди. Касалхоналарда бугунги кунда 326 киши ётибди — уларнинг ўн икки нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимига беш бемор ўтказилган. Жами бўлиб ўлка бўйича обсервацияда 914 киши ётибди.

Шунингдек 24-апрелга қадар жами бўлиб 44 281 кишидан анализ олинган. Уларнинг ичидан 43 784 нафарининг натижаси чиққан.