Бишкекнинг жануби-шарқида Subaruнинг ҳайдовчиси машинасини бошқара олмай қолиб бир неча машина билан тўқнашди. Комендатура журналистларга олти машина ҳақида билдирди, аммо гувоҳларнинг айтишича етти машина зарар кўрган.
Авария Каралаев ва Куттубаев кўчаларининг кесилишида, комендант соати вақтида, тахминан тунги соат 1:30да юз берган. Авариядан ҳайдовчи ҳамда унинг йўловчиси жабрланиб, касалхонага ётқизилган.
Ҳайдовчи Mercedes Benz, Toyota Camry, минивэн, “Лада” ҳамда икки Toyota Land Cruiser машинаси билан тўқнашгани хабар қилинди.
Бишкекнинг комендатураси ҳайдовчи авария вақтида маст аҳволда бўлиб-бўлмагани бўйича жавоб бера олгани йўқ.
Мазкур факт Қилмишлар ҳақида кодексининг “Автомототранспорт воситалари ҳаракатининг ва улардан фойдаланишнинг хавфсизлик қоидаларини бузиш” моддаси бўйича рўйхатга олиниб, экспертизалар тайинланди.