Собиқ вазир Сапар Исаков Петровкадаги колонияга ўтказилди

434

Собиқ ҳукумат раҳбари Сапар Исаков Чуй вилоятидаги Москва туманининг Петровка қишлоғидаги колонияга ўтказилди.

ЖИДХ маълум қилишича,  ТИЗО №1 тўлиб қолгани сабабли Исаковни ва ИЭМ иши бўйича ўтаётган бошқа амалдорларни бошқа колонияларга ўтказишган.

«Бугунги кунда Бишкекдаги ТИЗО-1 тўлиб қолди. Вазият вақтинча ушлаб туриш изоляторидаги махбусларни жазо ўташ жойларига ўтказишга мажбур қилмоқда, чунки изоляторларнинг ўзи ҳам тўлиб қолган. Судланганларни кўчириш амалга оширилди», — деб билдирган идора «Азаттык»қа.

Яна бир собиқ премьер-министр Жанторо Сатибалдиев ҳам кўчирилади, аммо Бишкекдаги №47 колонияга.

«Электр станциялари»нинг собиқ директори Салайдин Авазов Молдовановкадаги №27 колонияга кўчирилди. Молдовановка Чуй вилоятининг Аламудун туманида жойлашган.

Бишкек ИЭМи бўйича ишда Сапар Исаков 15 йилга, Сатибалдиев 7,5 йилга,  Авазов эса 11 йилга озодликдан ажратилган.