Туркиядан қайтиб келган юртдошларда коронавирус аниқланди

477

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев Туркиядан қайтиб келган қирғизистонликларда коронавирус аниқланганини хабар қилди. Юртдошларни олиб келган самолёт Бишкекка 17-апрелда қўниб, ундан кейин йўловчилари обсервацияга ётқизилган.

Усонбаев юқтирганларнинг аниқ сонини айтмай, фақатгина улар касалхонага ётқизилиб, қолганлари карантинга жўнатилганини билдирди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги йўловчиларнинг орасида юқтирганлар бўлганини тасдиқлаб, аммо уларнинг аниқ сонини айта олгани йўқ. Санэпидем назоратдан изоҳ олишнинг имкони бўлмади. 

Туркиядан келган самолётда 210 йўловчи бўлган. 18-апрелда, аниқроғи қирғизистонликлар келган куннинг эртасига Усонбаев уларнинг ичидан 198 кишида коронавирус аниқланмаганини, қолганларининг таҳлиллари текширилаётганини хабар қилган эди. 

23-апрелга келиб Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг 31 янги ҳолати қайд этилди. 308 бемор касалхонадан шифо топиб чиқди, саккиз киши вафот этди, 321 бемор касалхонада. Касалхонада ётганларнинг ичидан беш киши реанимацияда.