Баткенда коронавирус юқтирган 6 беморнинг беш нафари шифо топди 

392

Баткен вилоятида коронавирусни юқтириб олган умумий олти беморнинг беш нафари тузалиб, касалхонадан чиқарилган. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллигининг матбуот котиби Чолпон Бердикулова билдирди.

Сурат: Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллигининг матбуот котиби

Ўпка касалидан тузалганларнниг уч нафари Баткен шаҳрида икки Қизиқия шаҳрида даволанган. 

Сурат: Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллигининг матбуот котиби

Баткенда дастлабки шифот топган беморга коронавирус 21-мартда аниқланиб, у касалхонага ётқизилган. 4-апрелда эса ундан COVID-19га олинган таҳлил терс натижа кўрсатган. Иккинчи бемор 20-апрелда, уч бемор эса — Баткен шаҳрининг бир турғуни ҳамда Қизилқия шаҳрининг икки турғуни — кеча, 22-апрелда, касалхонадан чиқарилди. Уларнинг ичида икки соғлиқни сақлаш ходими ҳам бор. 

Сурат: Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллигининг матбуот котиби

Эслатиб ўтсак, касалликдан тузалган охирги уч бемор коронавирусни юқтириб келганлар билан алоқада бўлганлар. 

Қирғизистонда 23-апрелга келиб умумий 631 кишида коронавирус аниқланди — уларнинг 302 нафари касалдан шифо топди. COVID-19ни юқтириб олганларнинг орасида деярлик 25 фоизи — 162 бемор — тиббиёт ходими.