Давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков собиқ иқтисод вазири Олег Панкратовни ўзининг маслаҳатчиси хизматидан бўшатиш тўғрисидаги фармонга қўл қўйди.
Президент аппаратининг матбуот хизмати 23-апрелда Панкратов бошқа вазифага ўтганини билдирди.
Панкратов бу хизматдан иқтисод вазирлиги танқидга учраши ортидан кетган. Парламентнинг депутатлари Панкратов идорани бошқариб турганда чет ўлкадан Қирғизистонга келган сармояларнинг сони камайганини айтган.
Шунингдек, парламентарийлар Панкратовни тамаки ширкатларининг манфаатларини илгари сургани учун танқид қилиб, унинг иккинчи паспорти бор деб айтишган.
Унинг иқтисод вазирлиги хизматига тайинланиши ҳам депутатлар тарафидан танқидга олинган. Ўшанда улар Панкратов иқтисод вазирининг хизматини эгаллашга маънавий ҳаққи йўқ, чунки у сабаб қирғиз тадбиркорлари Евроосиё иқтисодий иттифоқига киришда катта чиқимларга дуч келишган деб айблашган.