Коронавирус инфекциясини юқтириб олганларнинг сони бўйича Бишкек Қирғизистоннинг бошқа шаҳарларидан ўта тезлик билан ортиб бормоқда. 23-апрелга келиб, пойтахт 133 юқтириш ҳолати билан иккинчи ўринга чиқди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев бундай ўсишни Бишкекда обсерваторлар кўп бўлаётгани билан изоҳлади.
«Бу ерда ҳам тўпланиш ва алоқада бўлган одамлар кўп бўлмоқда. Шу билан бирга тиббиёт ходимларини кўпроқ жалб қилиш орқали интенсив иш олиб борилмоқда. Биз аста-секинлик билан бу ерда ишни кучайтириб, тартибга солишга ҳаракат қилмоқдамиз», — деди Усонбаев.
23-апрелга келиб, Қирғизистонда коронавирус 631 кишида аниқланган. Вирус юқтирганларнинг кўпи Ўш вилоятида — 151 киши. Бишкек иккинчи ўринда турибди, унлан кейинги ўринда Жалолобод вилояти — 109 киши.
Охирги бир кеча-кундузда коронавируси аниқланган 48 киши тузалиб, стационарлардан чиқарилган — ҳозирда уларнинг COVID-19га топширган анализлари терс натижа бермоқда.
Стационарларда 321 киши даволанмоқда, уларнинг беш нафари жонлантириш бўлимида.
Қирғизистондаги пандемия вақтида COVID-19дан жами саккиз киши вафот этган. 302 киши тузалиб касалхоналардан чиқарилган.