Қирғизистон коронавирус юқтиришнинг юқори чўққисига етиб қолди — ССВ

394

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев Қирғизистон яқин орада коронавирус юқтиришнинг юқори чўққисига етади деб ҳисоблайди. 

«Шифо топганлар билан юқтиришнинг янги ҳолатларининг ўртасидаги фарқ тенденция тенглашаётганини ва биз юқори нуқтага етаётганимизни кўрсатади», — деди Усонбаев.

Юқори нуқта — бу юқтириш ҳолатлари камайиб, шифокорлар машаққати аста-секин камая бошлаган вақт. 

Шунга қарамай Усонбаев янги юқтириш хавфи бор эканини, чунки одамлар «оралиқ масофани сақламаётганини» айтди.

23-апрелга келиб мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатларининг сони 631га етди. 308 бемор касалхонадан чиқарилиб, саккиз киши вафот этиб, 321 бемор касалхонада ётибди. 

Касалхонада ётганларнинг ичидан беш нафари реанимацияда.