Коронавирус яна беш тиббиёт ходимида аниқланди 

367
Сурат: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 23-апрелдвги брифингда яна 5 тиббиёт ходими коронавирусни юқтириб олганини хабар қилди. Уларнинг ичидан Бишкек шаҳрида уч, Ўш шаҳри ва вилоятида икки ҳолат.

Касаллик юқтириб олганлардан бири Ўш шаҳрида, уч нафари Бишкек шаҳрида ҳамда бири Ўш вилоятида қайд этилди. 

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони  162 нафарга етди. Бу жами беморларнинг деярлик 25 фоизини ташкил қилади. 

Жами бўлиб эса 45 тиббиёт ходими коронавирусдан тузалиб, касалхонадан чиқарилган. Уларнинг ичида 16 шифокор, 18 нафар ўрта тиббиёт ходими, 8 кичик ҳамшира ҳамда уч нафар бошқа ходим бор. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорларнинг касални қандай йўл билан юқтирганини аниқловчи комиссия тузган. Агарда тиббиёт ходими коронавирусни иш вақтида юқтириб олган бўлса унга 200 минг сом бадал тўлаш кўзда тутилган. Тиббиёт ходими COVID-19дан вафот этса унинг оиласи 1 млн сом компенсация олади.

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 631 нафарга етди. Уларнинг ичидан 302 киши касалдан тузалиб, саккиз киши вафот этди. Мамлакат бўйича обсервацияда 914 киши ётибди.